Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 193 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ХАЙР БОҒЧАМ, САЛОМ МАКТАБ!”

×

 2021-06-04 21:02:00    367

PDF юклаш
Чоп этиш



Айни пайтда туманимиздаги мактабгача таълим муассасаларида “Хайр боғчам, салом мактаб!” тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири 46-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида кўтаринки кайфиятда ўтказилди.

20 йилдан буён қаровсиз аҳволда, фойдаланилмай турган ушбу муассаса инвестиция дастури асосида қайта таъмирланиб, қўшимча бино қурилди. Замонавий кўринишга эга бўлган муассаса ўтган йили фойдаланишга топширилди. 


Бугунги тадбир муассасанинг илк қалдирғочлари, яъни 7 ёшга тўлиб, жорий йилда мактаб таълимига чиқадиган болажонлар иштирокида бўлиб ўтди.


Ушбу тадбирда туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари иштирок этдилар. 


Шунингдек, тадбир давомида болажонлар томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди. 


Ушбу муассасада ишлаб, ҳозирги кунда қарилик гаштини сураётган бир гуруҳ фахрийларга ва тадбирда фаол иштирок этган болажонларга туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram