Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
1-СЕКТОР ХАБАРЛАРИ
2021-06-04 09:14:50 184
Туманда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда жисмоний тарбия ва спортни ёшларнинг кундалик турмуш тарзига киритиш, шунингдек, соғлом рақобат муҳитини яратиш мақсадида веломарафон ўтказилди. Тадбирда туман ҳокими И.Новиков ҳам иштирок этди.
Туман раҳбари Халқ таълими бўлимига қарашли 29-умумтаълим мактабида бўлиб, якуний имтихон топшириш жараёнлари ва муассаса битирувчиларини олий таълим муассасаларига тайёрлаш учун ташкил этилган фан тўгараклари фаолияти билан танишди. Бу йилги битирувчиларни олий таълимга кириш кўрсаткичларини яхшилаш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан сектор ҳудудидаги сайлов участкаларида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан сайлов участкаларида олиб борилган хатлов натижаларида аниқланган муаммо ва камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
Тижорат банклари томонидан аҳолига ажратилган кредитларни қайтаришда бўлаётган муаммолар сабабли муддати ўтган қарздорликларни бартараф этиш юзасидан амалга оширилаётган ишларни тизимли ташкил этиш мақсадида туман раҳбари томонидан Қумтепа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи кредит тўловларидан қарздорлиги бўлган фуқаролар билан суҳбат ўтказилди. Туман ҳокими мутасадди раҳбарлар ҳамда фуқароларга келиб чиққан қарздорликларни бартараф этиш юзасидан муддатлар белгиланиб, тегишли кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, туман ҳокими Эшонгузар маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 49-умумтаълим мактабида бўлди. Ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда “Хавсиз маҳалла” тамоили асосида ишларни тизимли ташкил этиш юзасидан олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида мутасадди раҳбарлар ҳамда аҳоли вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Туман ҳокими томонидан соҳада амалга оширилаётган ишларни тизимли ташкил этиш бўйича масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Сектор раҳбари “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар билан манзилли ишлаш ҳамда уларни банлигини таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш ва касб-ҳунар ўргатиш орқали дафтардан чиқариш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Ушбу соҳада олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Туманда 2021 йил ҳосили учун етиштирилган пилла ҳосилини йиғиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан етиштирилган ҳосилни қисқа муддатларда йиғиштириб олиш юзасидан мутасадди раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Туманда фаолият кўрсатиб келаётган фермер хўжаликлари томонидан 2021 йил ҳосили учун экилган пахта майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирларни бажарилиши юзасидан амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан масъул корхона ва ташкилот раҳбарларига 2021 йил ҳосили учун экилган пахта ва ғалла майдонларида агротехник тадбирларни уюшқоқлик билан ўтказиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.