Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
1-СЕКТОР ХАБАРЛАРИ
2021-06-02 22:29:27 159
Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков туман Халқ таълими бўлимига қарашли 7-умумтаълим мактабида бўлиб, “Инвестиция дастури” асосида муассасада олиб борилаётган қурилиш таъмирлаш ишлари билан танишди. Туман ҳокими томонидан мутасадди раҳбарларга қурилиш таъмирлаш ишларини белгиланган тартибда амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан сектор ҳудудидаги сайлов участкаларида амалга оширилаётган ишлар ўрганилиб, сайлов участкаларида олиб борилган хатлов натижаларида аниқланган муаммо ва камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
Йўлдошобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил этилган “Кичик саноат зонаси”да фаолият кўрсатиб келаётган саноат корхоналари фаолияти билан танишган туман ҳокими тадбиркорларга фаолиятларини кенгайтириш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш юзасидан ўз таклифларини берди.
Туман раҳбари “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар билан манзилли ишлаш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлликка йўналтириш ва касб-ҳунар ўргатиш орқали дафтардан чиқариш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Ушбу соҳада олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Бугун туман ҳокими раҳбарлигида олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Қўштепа тумани Кенгашининг қирқинчи сессияси ўтказилди. Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6017-сон Фармони ижроси юзасидан ҳудудларда ёшлар муаммоларини ўрганиб борилиши, уларнинг ҳал этилиши, ёш авлоднинг истеъдоди ва қобилиятларини ривожлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратилиши борасида амалга оширилаётган ишлар, “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да вилоятда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тасдиқланган вилоят Давлат дастурини 2021 йилнинг беш ойи (жумладан май ойи давомида) давридаги ижроси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5938-сон Фармони ижроси юзасидан туманда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида учраётган долзарб муаммо ва камчиликлар ҳамда уларнинг ечими борасида амалга оширилаётган ишлар, кўрилаётган таъсирчан чора-тадбирлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 октябрдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4498-сонли қарори ижроси, тумандаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни рўйхатдан чиқариш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда бир қатор масалалар кўриб чиқилди ва тегишли сессия қарорлари қабул қилинди.
Туманда 2021 йил ҳосили учун етиштирилаётган ғалла ўрими мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда дала шароитида механизаторларга яратилган шарт-шароитлар ўрганилди. Туман ҳокими томонидан масъул раҳбарларга ғалла ўрими мавсумида иштирок этувчи механизаторларга қулай шароитлар яратиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Туманда 2021 йил ҳосили учун етиштирилган пилла ҳосилини йиғиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳам ўрганилиб, туман ҳокими томонидан етиштирилган ҳосилни қисқа муддатларда йиғиштириб олиш юзасидан мутасадди раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, 2021 йил ҳосили учун экилган пахта майдонларида фаолият кўрсатиб келаётган механизаторларга яратилган шарт-шароитлар ҳам ўрганилиб, пахта майдонларида меҳнат қилаётган ишчи ва механизаторларга иссиқ овқат ҳамда маданий дам олишлари учун қулай шароитлар яратиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.