Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МИНИ ФУТБОЛ БЎЙИЧА “ДХХ КУБОГИ” ЎЙИНЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
![](https://qoshtepa.uz/uploads/bot/79f334ce0355347af487f.jpg)
2021-05-15 15:43:14 148
![](https://telegra.ph/file/79f334ce0355347af487f.jpg)
Хабарингиз бор жорий йилнинг 11 май куни туманимизда мини-футбол бўйича 18-30 ёш тоифасидаги уюшмаган ёшлар ўртасида “ДХХ кубоги”га старт берилди. Мусобақада туманимиздаги мавжуд маҳалла фуқаролар йиғинларидан 51та жамоа 8 та гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этишади.
![](https://telegra.ph/file/94f21da84f6c5dcaf5c37.jpg)
12 май куни 2-гуруҳ, 14-май куни 3-гуруҳ ўйинлари ўтказилиб, унда 2-гуруҳдан “Қумтепа” жамоаси, 3-гуруҳдан “Эшонгузар” жамоаси ғолиб бўлиб, кейинги босқичга йўлланма олдилар.
Тақвимга кўра, 4-гуруҳ ўйинлари бугун, 5-гуруҳ ўйинлари 17 май куни, 6-гуруҳ ўйинлари 18 май куни, 7-гуруҳ ўйинлари 19 май куни, 8-гуруҳ ўйинлари 20 май куни ўтказилади.
![](https://telegra.ph/file/8223297fa9c24c02a38b8.jpg)
Финал ўйинлари эса 21 май куни Қамиштепа МФЙдаги сунъий қопламали майдонида бўлиб ўтади. Унда гуруҳ босқичидан чиққан 8 та жамоа ғолиблик учун беллашади.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.