Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 143 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

×

 2021-05-04 23:16:17    158

PDF юклаш
Чоп этиш



Бугун 15-сонли мусиқа ва санъат мактабида «Камалак» юлдузлари болалар ижодиёти фестивалининг Қўштепа туман босқичи бўлиб ўтди. Ўтказилган танловда 50 та умумий ўрта таълим мактабидан жами 500 нафар, 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган ёшлар қатнашиб ўз иқтидорларини намоён қилдилар.


Танлов якунига кўра, «A» йўналишида 11-14 ёш тоифасида 2-ИДУМ ўқувчиси М.Aкрамжонова, «Б» йўналишида 11-14 ёш тоифасида 46-мактаб ўқувчиси Г.Мўсажонова, «C» йўналишида 7-10 ёш тоифасида 6-мактаб ўқувчиси М.Пўлатова ҳамда 11-14 ёш тоифасида 5-мактаб ўқувчиси Х.Набиев, «Д» йўналишида 7-10 ёш тоифасида 20-мактаб ўқувчиси П.Нажмиддинова ҳамда 11-14 ёш тоифасида 33-мактаб ўқувчиси Ш.Тўлқинова, «Э» йўналишида 7-10 ёш тоифасида 38-мактаб ўқувчиси О.Эргашева ҳамда 11-14 ёш тоифасида 48-мактаб ўқувчиси М.Рустамов, «Ф» йўналишида 11-14 ёш тоифасида 24-мактаб ўқувчиси Ж.Солижоновлар ғолибликни қўлга киритдилар. 


Ғолиблар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан махсус диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Тақдирлаш маросимида Қўштепа туман Халқ таълими бўлими мудири З.Тожибоев ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи A.Aбдумаликовлар иштирок этдилар.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати. 


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram