Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 40 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

УСТА-ШОГИРД АНЪАНАЛАРИ ДАВОМ ЭТАДИ

×

 2021-05-04 22:43:47    225

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа туманининг Сармозор маҳалласида яшовчи ҳунарманд Акрамхон Юнусов саккиз йилдирки мисгар-кандакорлик  билан шуғулланиб келмоқда.

Бу ишда унга ўғллари ёрдам беради. Фарзандлари – Муҳаммадалихон ва Муҳаммадюсуфхон ота изидан бормоқдалар. Улар ҳали ёш бўлишларига қарамай дарсдан бўш вақтларида бу санъатнинг заҳмати ва сирларини отасидан ўрганмоқдалар.


Акрамхон Юнусов ўз асарларида ноёб мис буюм ясаш техналогиясини тиклади. Ҳунарманд ҳозирда уларни санъат даражасига олиб чиқмоқда. Унинг устахонасидан тарихий мис буюмлардан тортиб, бугунги кунимизнинг замонавий буюмлари ҳам жой олган. Ҳозирда у “Ҳунарманд” уюшмаси Қўштепа тумани бўлимининг мисгар-кандакорлик йўналишидаги аъзоси сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда.


Бугун туман ҳокими Илёсбек Новиков ҳунарманд Акрамхон Юнусовнинг устахонасида бўлиб, унинг иш фаолияти билан яқиндан танишди. Туман ҳокими ҳунармандга яратилаётган мис идишлар турларини ошириш ҳамда туманимизда уста-шогирд анъаналарини давом эттириш юзасидан тегишли таклифларини берди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати. 


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram