Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
2-СЕКТОР ҲУДУДИДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА
2021-05-01 15:07:42 238
2-сектор ҳудудидаги Қорақушчи маҳалла фуқаролар йиғини, Хамкор кўчасининг 700 метр қисмига тоза ичимлик суви тармоғи тортилиб, марказий тармоққа улашга шай қилиб қўйилди. Яқин вақт ичида шу кунга қадар сувни узоқдан ташиб ичган 600 нафардан зиёд одамлар йил давомида оби-ҳаёт билан узлуксиз таъминланади.
Кичик Бешкапа маҳалла фуқаролар йиғинининг Хилол кўчасида бунёдкорлик ишлари олиб борилди. Кўчанинг 1100 метр қисмида тош-шағал ётқизиш ишлари бажарилиб, махсус техникалар билан шағал қатламни зичлаш, текислаш юмушлари бажарилди.
Маҳалладаги “Бешкапа” қабристонида туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, қабристондаги дарахт кўчатлар тўлиқ оқланиб, бегона ўтлардан тозаланди.
Сектор ҳудудидаги Қорақушчи, Бўстон ва Қувурбоши маҳалла фуқаролар йиғинларида “Темир дафтар”да рўйхатда турувчи 3 нафар имконияти чекланган фуқароларга ногиронлик аравачалари берилди.
Катта Бешкапа маҳалла фуқаролар йиғини, Заковат кўчасига 10 дан ортиқ бетон таянч устунлар ўрнатилди ва 1000 метрдан ортиқ электр симлари тортилиб, 450 дан ортиқ хонадонларнинг электр таъминоти яхшиланди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.