Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
КЕРАКЛИ ТАВСИЯ ВА КЎРСАТМАЛАР БЕРИЛДИ
2021-04-17 17:34:18 184
Қўштепа тумани ҳокимининг маслаҳатчиси У.Холматов ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Н.Отабековлар иштирокида Ўзбекистон Республикасининг "Реклама тўғрисида"ги, “Давлат тили ҳақида”ги ҳамда “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 104-сонли "Ташқи реклама бозорини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижроси бўйича Қамиштепа, Соҳибкор, Шаҳартепа, Деҳқонобод, Истиқлол ҳамда Мумтоз маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги тарғибот воситалари, ташқи рекламалар, кўргазмали бошқа ахборот матнларининг қонун талабларига мослиги ўрганилди.
Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тадбиркорлик субъектларига муддатлар белгиланиб, керакли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, ҳозирги кунда, букмекерлик ва тотализаторларда спорт ўйинлари натижасига пул тикиб, ютуқ олиш имконияти ваъда қилинаётган (1ХBET) ўйинларни рекламаси ҳам туман ҳудудида кўпайиб бормоқда. Мазкур реклама воситалари эгаларига ҳам ушбу рекламаларнинг оммага, айниқса ёшлар маънавиятига зид эканлиги юзасидан тушунтириш ва тарғибот ишлари амалга оширилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.