Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ
2021-04-12 14:56:00 147
Туманнинг иқтисодий ўсиши кўп жиҳатдан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожига боғлиқ. Ҳафтанинг ҳар душанба куни туманимиздаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасида ташкил этиб келинаётган “Тадбиркорлар қабули” хусусий сектор вакилларини ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, улар фаолиятида юзага келаётган муаммо ва тўсиқларни тезкор бартараф қилиш имконини бермоқда.
Туман ҳокими И.Новиков томонидан ўтказилган бугунги қабулида ҳам 14 нафар тадбиркорларнинг мурожаатлари, таклиф ва ташаббуслари атрофлича ўрганилди.
Қабулда ҳар бир тадбиркорнинг мурожаатлари туман ҳокими томонидан эшитилди. Мурожаатларнинг аксариятини жойида ҳал этилишига эътибор қаратилди. Муддат талаб этувчи мурожаатлар ижроси назоратга олиниб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.