Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЯНА БИР 50 ЎРИНЛИ НОДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ
2021-04-09 21:56:53 257
Оқтепа маҳалласидаги тадбиркор Н.Турсунова томонидан “Муҳлисaхон нурaфшон ёшлигим” нодавлат мактабгача таълим ташкилоти карантин қоидаларига амал қилган холда иш фаолиятини бошлади. Замонавий шароитлар ва барча қулайликларга эга бўлган мактабгача таълим ташкилотининг очилиши болажонларимиз ҳамда ҳудуд аҳолисининг қувончига сабаб бўлди.
Мактабгача таълим ташкилоти 50 ўринга мўлжалланган бўлиб, ҳудуддаги 3-7 ёшли болаларни сифатли таълим-тарбия бериш учун ўз бағрига қамраб олади.
Бугун болалар боғчасининг очилиш маросимида туман ҳокими И.Новиков, маҳалла фаоллари ҳамда нуроний отахон ва онахонлар иштирок этишди.
Тадбир давомида болажонлар томонидан тайёрланган мусиқий дастур намойиш этилди. Бугун боғчага илк бора қадам қўйган болакайлар тарбиячилари томонидан олиб борилган машғулотларда қатнашиб, ўйин майдончасида мириқиб ўйнадилар.
Ушбу нодавлат мактабгача таълим ташкилоти келажагимиз давомчилари бўлмиш ёш авлодни тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.
Энг аҳамиятли жиҳати шундаки, ушбу боғчанинг очилиши муносабати билан маҳалладаги 6 нафар педагог ходимлар ҳам иш билан таъмиландилар.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.