Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 93 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

"ЎЗИМ ЎҚИГАН МАКТАБГА КИТОБ СОВҒА ҚИЛАМАН" АКЦИЯСИ ҚЎШТЕПАДА ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2021-04-08 21:59:04    116

PDF юклаш
Чоп этиш



Аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида мутолаа маданиятини юксак поғонага кўтариш, бадиий жиҳатдан юксак миллий ва жаҳон мумтоз адабиётлари намуналарини тарғиб этиш, уларнинг онгида миллий анъана ва қадриятларга нисбатан ҳурмат-эҳтиром хиссини кучайтириш борасида туманимизда қатор тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14-декабрдаги «2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги 781-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман халқ таълими бўлими томонидан кенг миқёсдаги ишлар амалга оширилмоқда.

Китобхонликни тарғиб қилиш ва ривожлантириш ҳамда кутубхоналар фондини зарур адабиётлар билан тўлдириш мақсадида, "Ўзим ўқиган мактабга китоб совға қиламан" акцияси ўтказилмоқда. 


Aкция доирасида туман халқ таълими бўлими мудири Зоиржон Тожибоев ўзи таҳсил олган 46-умумий ўрта таълим мактаби кутубхонаси ҳамда фаол ўқувчиларга китоблар совға қилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram