Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
КИТОБХОНЛИК ҲАФТАЛИГИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
2021-04-08 21:05:32 191
Ҳукумат қарори билан тасдиқланган 2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастури кўра 2021 йилдан бошлаб ҳар йили апрель ойининг биринчи ҳафтаси “Китобхонлик ҳафталиги” этиб белгиланган.
Қўштепа тумани ахборот-кутубхона маркази ходимлари томонидан бошланган "Китобхонлик ҳафталиги" ҳам туманимизда китобсеварлар сафи тобора кенгайиб бораётганини яна бир карра тасдиқламоқда. Эътиборга молик жиҳати, мазкур ҳафталик туманимиз бўйлаб кенг қулоч ёзди.
"Китобхонлик ҳафталиги" доирасида Қўштепа тумани ахборот-кутубхона маркази ҳодимлари М.Хошимова ҳамда М.Aбдурахмоновалар 8-сонли мактабгача таълим муассасасида бўлдилар. М.Қўзибоева тарбиясидаги "Камалак" номли 4-гуруҳ тарбияланувчилари учун Х. К. Aндерсен эртаклари асосида овозли ўқиш ташкил этилди. "Оққушлар", "Қизил шапкача", ўзбек халқ эртакларидан "Тулки билан турна" номли эртаклар болажонларга ўқиб берилди.
Шундан сўнг эртаклардаги салбий ҳамда ижобий қаҳрамонлар ҳақида суҳбат бўлиб ўтди. Болажонлар мароқ билан эртаклар тинглаб, ўзлари билган эртак қаҳрамонлари қиёфасини жонлантиришга ҳаракат қилиб, ёд олган шеърларидан айтиб бердилар.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.