Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 15 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

1-СЕКТОР ХАБАРЛАРИ: ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА

×

 2021-04-07 22:56:38    186

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков қизил ҳудудга киритилган Лангар маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ишчи гуруҳ томонидан ҳудудда ўтказилаётган ўрганишлар натижасида аниқланган муаммоларни ижобий ҳал этиш, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда ободонлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Туман раҳбари томонидан амалга оширилган ишлар билан бир қаторда йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш ҳамда келгусидаги муҳим вазифалар юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.


Бугун туман ҳокимлигида жиноятчиликни олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказилди. Унда сектор раҳбарлари, ташкилот ва корхоналар, ҳудуд профилактика инспекторлари, таълим муассасалари раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этишди.

Йиғилишни туман ҳокими И.Новиков очиб, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида содир этилган жиноятлар, оилавий ажримлар, шунингдек жиноятчиликни олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида ахборот берди.

Шундан сўнг вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари Ш.Алихонов сўзга чиқди. Йиғилиш иштирокчиларига жиноятчиликни олдини олиш борасида олиб бориладиган тарғибот ишларини мунтазам ташкиллаш юзасидан топшириқлар берилди.


Фарғона вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари А.Турсунов раҳбарлигида туманда фаолият кўрсатиб келаётган “FERGANA GLOBAL TEXTILE” масъулияти чекланган жамиятида сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги ташкилотлари раҳбарлари ҳамда ҳудуд агрономлари иштирокида чигит экиш мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш ҳамда 2021 йил ғалла ҳосили учун парваришланаётган ғалла майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирларни тизимли ташкил этиш юзасидан йиғилиш ўтказилди.


Шунингдек, туман ҳокими фермер хўжаликлари томонидан 2021 йил ҳосили учун экилган ғалла майдонларида олиб борилаётган агротехник тадбирларни бажарилиши ҳамда чигит экиш ишларини белгиланган муддатларда сифатли ўтказилишини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Масъул корхона ва ташкилот раҳбарларига чигит экиш мавсумни уюшқоқлик билан ўтказиш ҳамда ғалла парвариши бўйича амалга оширилаётган ишларни тизимли ташкил этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Туман раҳбари Тиббиёт бирлашмасига қарашли Лангар шифохонасида бўлиб, хушёрхона бўлими ташкил этиш юзасидан олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди. Туман ҳокими масъул раҳбарларга қурилиш ишларини қисқа муддатларга якунлаш ҳамда фойдаланишга топшириш юзасидан тегишли топшириқларни берди.


Қумтепа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қурилаётган 30 хонадондан иборат 5 қаватли уй-жойлар қурилиши ҳамда оқава сув тармоғини таъмирлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳам ўрганилди. Қурилиш таъмирлаш ишларини белгиланган муддатларда сифатли якунлаш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.


Шунингдек, сектор раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президентлиги сайловига муносиб тайёргарлик кўриш юзасидан сектор ҳудудидаги сайлов участкаларида амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Сайлов участкаларида олиб борилган хатлов натижаларида аниқланган муаммо ва камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram