Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ”: МУАММОЛАР ҲАЛ ҚИЛИНМОҚДА
2021-04-07 22:12:25 166
Қўштепа туманидаги 11-умумтаълим мактабида Давлат хавфсизлик хизмати Марғилон шаҳар бўлимининг масъул ходимлари, Ёшлар ишлари агентлиги, мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳамда ёшлар иштирокида “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” ўтказилди.
Ушбу учрашув ёшларнинг фикрини тинглаш ҳамда уларнинг муаммолари ва долзарб вазифаларини ўрганиш, уларнинг эътирозларига сабаб бўлаётган омилларни бартараф этиш мақсадида ташкил этилди.
Учрашувда 14 нафар ёшлар иштирок этиб, улар томонидан турли мазмундаги муаммо ва таклифлар билдирилди. Туман ҳокими И.Новиков томонидан ёшларнинг муаммо ва таклифларини ижобий ҳал этиш юзасидан муддатлар белгиланган ҳолда тегишли ташкилот ва корхона раҳбарларига топшириқлар берилди.
Учрашув сўнгида мактабнинг илм-фан ҳамда маданият йўналишларида юқори натижаларга эришаётган 2 нафар ўқувчиларига туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.