Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 71 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

×

 2021-04-07 21:28:59    146

PDF юклаш
Чоп этиш



“Фарғона ҳақиқати” газетасининг 2021 йил 26 мартдаги 26-сонида Шохсанам Эшматованинг “Ёшлар ҳордиқ чиқаргани қаерга боряпти?!” номли танқидий мақоласи чоп этилган эди.

Унда шундай дейилади: “Қўштепа тумани Шакар МФЙда бир неча муаммолар кўзга ташланди. 900 нафардан ортиқ ёшлар истиқомат қиладиган жойда биттагина компьютер маркази бор,  холос. Билимга чанқоқ ёшлар, қўли гул чевар, пазанда қизлар учун ҳам тикувчилик ёки фан тўгараклари марказларини учратмадик.

– Ўзимиздек тўп тепишга ишқибоз дўстларим билан қўшни қишлоқ мактаби майдонида футбол ўйнаб келамиз. Баъзида ўша жойлик болалар билан тортишиб ҳам қоламиз. Бир неча маротаба бизга ҳам мини футбол майдончаси қуриб беришларини сўраб, маҳалла фуқаролар йиғинига мурожаат қилдик. Тез орада масалани ҳал қиламиз деганларига ҳам анча вақт бўлди, – дейди 19 ёшли Муҳаммадазиз Тўлқинжонов.

Ёшларга таълим олиши, меҳнат қилиши учун барча шарт-шароитлар бор. Бироқ, кўнгил ёзадиган, мириқиб дам оладиган масканлар нега йўқ? Мини футбол майдончаси бўшаб, ўйин бошланишини кутиш учун камида 5 соат вақт ўтиши керак. Чунки катта қишлоққа битта кичкинагина майдонча етишмайди. Баъзи жойларда эса шу ҳам йўқ...”

“Фарғона ҳақиқати” газетасида чоп этилган ушбу мақола туман ҳокимлиги томонидан масалага алоқадор бўлган мутасаддилар иштирокида ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида қишлоқдаги 18-умумий ўрта таълим мактабида 1 та катта футбол майдони, 1 та спорт зали мавжудлиги аниқланди.

Тумандаги умумтаълим мактабларининг спорт иншоотларидан самарали фойдаланиш мақсадида барча мактабларнинг спорт иншоотлари соат 16-00 дан кечки 22-00 га қадар маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар ва спорт билан шуғулланувчи аҳолига бириктирилган. Шунингдек, спорт мураббийлари ҳамда жисмоний тарбия фани ўқитувчилари масъул этиб тайинланган.

Бундан ташқари, ташаббускор тадбиркорни аниқлаб, спорт майдони қуриш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги “Тадбиркорлик ва шахарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1023-сонли қарорига асосан ер майдони ажратиш режалаштирилганлигини маълум қиламиз.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram