Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТАДБИРКОРЛАР ҚАБУЛИ – МУАММОГА ЕЧИМ ТОПИШ УЧУН САМАРАЛИ УСУЛ
2021-04-05 16:07:26 153
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни фаол қўллаб-қувватлаш, оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама рағбатлантириш, экспорт фаолиятини амалга оширувчи корхоналар учун энг қулай шарт-шароитларни яратиб бериш мақсадида Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков томонидан ҳафтада бир маротаба “Тадбиркорлар қабули” ўтказилиб келинмоқда.
Бугун навбатдаги қабул туманимиздаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасида ўтказилди. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган фуқароларни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини кўриб чиқиш ва муаммоларини ўз вақтида бартараф этиш мақсадида туман раҳбари тадбиркорларни қабул қилди.
Бугунги қабулда 10 га яқин тадбиркорлар иштирок этиб, улар томонидан тадбиркорликни кенгайтириш ҳамда янги ишчи ўринлар яратиш учун кредит олиш ва ер майдони ажратиш каби масалаларда мурожаатлар қилинди.
Қабулда ҳар бир тадбиркорнинг мурожаатлари туман ҳокими томонидан эшитилди. Мурожаатларнинг аксариятини жойида ҳал этилишига эътибор қаратилди. Муддат талаб этувчи мурожаатлар ижроси назоратга олиниб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.