Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ФОЙДАЛИ МУЛОҚОТ, ҚИЗҒИН ФИКРЛАШУВ
2021-04-04 17:43:22 192
Сиёсий партиянинг дастурий ғоя ва мақсадларини рўёбга чиқаришда депутатларнинг ташаббускорлиги, сайловчилар олдидаги бурч ва масъулиятини чуқур англаб ишлаши, аниқ натижаларга эришиши муҳим ўрин тутади. Электорат билан тез-тез учрашиб, юзма-юз мулоқотларда улар билан фикрлашиш, фуқароларнинг мурожаатлари, таклифларини ўрганиш ҳудудлардаги ижтимоий ҳаётнинг муҳим масалаларини аниқлашга ёрдам беради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган депутат Ш.Рахимов ҳамда халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгаши депутатлигига Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан сайланган депуатлар иштирокида Қўштепа туманининг Истиқбол, Каттабешкапа, Пахтакор, Янгиариқ, Дўрмон маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилаётган сайловчилар билан навбатдаги учрашувлари ҳам ана шундай фойдали мулоқот, қизғин фикрлашув тарзида бўлиб ўтди.
Мулоқот чоғида сайловчилар ўзларини ўйлантираётган масалаларни ҳам ўртага ташлаб, таклифларини баён этишди. Халқ билан мулоқотлар чоғида сайёр қабуллар ҳам ўтказилиб, 22 нафар фуқаролардан 29 та масалалар келиб тушди.
Юқоридаги мурожаатларнинг 2 таси таълим, 3 таси соғлиқни сақлаш, 2 таси банк-кредит, 3 таси транспорт ва йўл қурилиш ва 19 таси бошқа соҳаларга оид масалаларни ташкил қилади.
Шундан, туман даражасидаги 24 та масалалар туман ташкилотлари томонидан назоратга олиниб, 2 таси вилоят ва 3 таси республикага депутатлик сўровлари орқали юборилди.
Арабжон ҚОДИРОВ,
Халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгаши котибияти мудири.