Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПАДА ОИЛАВИЙ НОДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ СОНИ ЯНА 2 ТАГА КЎПАЙДИ
2021-04-01 16:18:38 199
Қўштепа туманида якка тартибдаги тадбиркорлар Гулжахон Ўринбоева ва Нодирахон Ҳолматовалар томонидан ташкил этилган “Сирли олам”, “Қумтепа ворислари” деб номланган оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ушбу муассасаларнинг очилиш маросимида туман ҳокими Илёсбек Новиков ҳам иштирок этди.
Йиғилганларга муассасаларда яратилган шароитлар таништирилди. Шунингдек, муассаса очилишида жам бўлганларга туман мактабгача таълим бўлими томонидан оилавий ҳамда давлат-хусусий шериклик асосида мактабгача таълим ташкилоти ташкил этишнинг афзалликлари, бу борада давлат томонидан кўрсатиладиган ёрдам ҳамда бериладиган имтиёзлар хусусида маълумот берилди.
Мазкур оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти йўлга қўйилиши муносабати билан 8 нафар хотин-қизлар бандлиги таъминланиб, 100 нафар болажонлар сифатли таълим-тарбия олиши учун имконият яратилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.