Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 31 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН КЕНГАШИ КОТИБИЯТИ ФАОЛИЯТИДАН

×

 2021-03-03 14:16:35    181

PDF юклаш
Чоп этиш



❇️ Халқ депутатлари Қўштепа тумани Кенгаши котибияти томонидан 1-секторда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–3182-сонли ва 2019 йил 8    январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–4102-сонли Қарорлари ижроси бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ўрганиш олиб борилди.

❇️ Энг аввало туман ҳокими секторида аҳоли муаммолари билан ишлаш тизими яратилганлиги, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш тарзи ва ижтимоий муҳофазасини яхшилаш ҳамда аниқланган муаммоларни ҳал этиш бўйича 2021 йил учун ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” ва унинг ижроси бўйича олиб борилаётган ишлар ўрганилди.

❇️ Шунингдек, сектор ҳудудида “Темир дафтар”га киритилган фуқароларга ажратилган маблағларни ўз вақтида, адолатли ва шаффоф тарзда етказилганлиги, “Ёшлар дафтари”даги ишсиз ёшларни ишга жойлаштириш бўйича кўрилган чоралар, қолаверса ёшлар томонидан кўтарилган масалаларнинг жойлардаги ижроси ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган аёлларни ишга жойлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳам кўриб чиқилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram