Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 52 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЭШОНГУЗАР МАҲАЛЛАСИДА 3 НАФАР БОЛАЛАРНИНГ ХАТНА ТЎЙИ ЎТКАЗИБ БЕРИЛДИ

×

 2021-02-28 20:52:50    187

PDF юклаш
Чоп этиш



Қўштепа тумани Эшонгузар маҳалла фуқаролар йиғинидаги саховатли инсонларнинг ҳомийлигида уч нафар “Темир дафтар”даги кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларининг суннат тўйи ўтказилди.

Ушбу тадбирда туман ҳокими И.Новиков, 2-сектор раҳбари, туман прокурори М.Шомуродов ва Қўштепа тумани бош имом хатиби А.Ахмадалиевлар иштирок этдилар.

Тадбирда сўз олган туман ҳокими И.Новиков мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашини таъминлаш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик ҳамда хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганини таъкидлади.


Хатна тўйи муносабати билан тўй болалар Турсунов Мадумар Тўлқин ўғли, Турсунов Муҳаммадқодир Шавкатжон ўғли, Қосимов Шуҳрат Шояд ўғли ва уларнинг оила аъзолари ва маҳалладаги нуронийлар иштирокида кичик зиёфат дастурхони ташкил қилинди. Шунингдек, тўй болаларга тадбир ташкилотчилари ва ҳомийларнинг қимматбаҳо совғалари, велосипедлар ва сарполар топширилди.

Кам таъминланган оилалар фарзандлари бўлган болаларнинг суннат тўйлари миллий анъаналаримиз асосида ўтказилгани барчага қувонч ҳадя этди, тўй болалар ва уларнинг ота-оналари қутловлардан мамнун бўлиб, ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram