Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТАДБИРКОРЛАР ҲОКИМ ҚАБУЛИДА
2021-02-22 15:25:24 170
Қўштепа тумани ҳокими И.Новиковнинг “Тадбиркорлар уйи”да тадбиркор ва ишбилармонлар билан навбатдаги қабули бўлиб ўтди.
Қабул давомида 16 нафар тадбиркорлик субъектлари иштирок этди. Тадбиркорлар асосан кредит, жой масаласида мурожаат қилдилар.
Қабулда иштирок этаётган тадбиркорларимиздан бири Қумтепа маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Гулбаҳор Ғофурова билан суҳбатлашдик.
– Оилавий тикувчилик билан шуғулланамиз, – дейди Гулбаҳор Ғофурова. – Банкдан кредит олиб, фаолиятимизни кенгайтирмоқчимиз. Кредит олишда айрим муаммоларга дуч келаётганлигимиз учун бугунги қабулда иштирок этдим. Туманимиз ҳокими мурожаатимни тинглаб, ечими бўйича мутасадди раҳбарларга топшириқ бериб, ўз назоратига олди. Насиб қилса янги ҳафтга кредит оламиз.
Қабулда иштирок этган ҳар бир тадбиркорнинг мурожаати рўйхатга олиниб ҳоким томонидан батфсил эшитилди, тавсия ва тушунтиришлар берилди ҳамда тегишли тартибда ўрганиб ҳал этиш учун мутасаддиларга бириктирилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.