Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНИБ, ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ БЕРИЛДИ
2021-02-19 22:17:52 235
Халқни рози қилиш, турмуш фаровонлигини ошириш бугунги кунда ҳар бир раҳбарнинг олдида турган асосий мақсаддир.
Аҳолининг яхши яшаши, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва оғирини енгил қилиш борасида Қўштепа туманида ҳам барча имкониятлар ишга солинмоқда.
Бугун Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков томонидан 1-сектор ҳудудидаги Оқтепа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомад қилувчи моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиниб, 13 та хонадонларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Олиб борилаётган бу каби ислоҳотлардан мақсад халқимизни рози қилиш, кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш ва уларни ёлғизлатиб қўймаслик, кишиларга яхши яшашлари учун мавжуд имкониятларни тушунтириш ва ишбилармонлик кўникмаларини шакллантириш орқали ўз даромадларини оширишларига эришиш ва оилавий фаровонликларини яхшилашдан иборат.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.