Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МУРОЖААТЛАР ЕЧИМИ НАЗОРАТ ОСТИДА
2021-02-16 14:16:11 197
Юртимизда аҳоли билан мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларга тезкор ва жойида ечим топишнинг замонавий ва самарали механизми йўлга қўйилгани одамларнинг давлат ҳокимиятига, эртанги кунига бўлган ишончи мустаҳкамланиб, ҳаётдан рози бўлиб яшашига хизмат қилмоқда.
Қўштепа тумани ҳокими И.Новиковнинг навбатдаги фуқаролар қабули ҳар галгидек туман Халқ қабулхонасида бўлиб ўтди. Унда ҳоким ўринбосарлари, туман Халқ қабулхонаси мудири Р.Абдуллаев ҳамда алоқадор идора ва ташкилотлар раҳбарлари ва мурожаат билан келган фуқаролар иштирок этишди.
Қабул давомида туман ҳокими фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, уларнинг мурожаатларини бирма-бир тинглади.
Мурожаатларнинг аксарияти электр таъминоти, болалар нафақа пулини олиш, медицина, тадбиркорлик, бандлик ва уй-жой билан боғлиқ масалалар юзасидан бўлди.
– Ўз уйимда оилавий мактабгача таълим ташкилоти очмоқчи эдим – дейди Дўрмон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Г.Ўринбоева ўз муаммоси билан ҳокимга юзланиб. – Тайёргарлик ишларимизни бошлаб юбордик. Лекин ҳозирда моддий томондан бироз қийналиб қолдик. Шунинг учун кредит масаласида ёрдам беришингизни сўрайман.
И.Новиков мурожаатчи Г.Ўринбоеванинг муаммоларини тинглаб, масала ечими назоратга олинишини маълум қилди. Ушбу мурожаат шу ернинг ўзидаёқ тегишли ташкилотга ижро учун йўналтирилди.
Шунингдек, Янги дўкон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи М.Азимованинг айнан шундай мурожаати ҳам шу ернинг ўзидаёқ тегишли ташкилотга ижро учун йўналтирилди.
– Иқтисодий аҳволимиз яхши эмаслиги сабабли моддий ёрдам беришларини сўраб, мурожаат қилдим – дейди Янги дўкон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи М.Расулова. – Ҳокимимиз мурожаатимни тинглаб, ёрдам бердилар. Оиламиз бандлигини таъминлаш ва даромад топишимиз учун 10 бош насилли қуёнлар бериладиган бўлди. Албатта биз бундай ёрдамдан миннатдормиз.
Қабул давомида фуқаролардан 100 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди. Туман ҳокими томонидан муаммолар бирма бир тингланди ва ечимига эътибор қаратилди. Аксарият мурожаатлар шу ернинг ўзидаёқ тегишли ташкилотларга ижро учун йўналтирилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.