Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МУСОБАҚА ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ
2021-02-13 21:11:04 229
Қўштепа туманидаги 1-сектор ҳудудида, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, юқори иқтисодий ўсишга эришиш ҳисобидан халқимизнинг фаровонлигини ошириш ва кундалик ҳаётдаги муаммоларини ҳал этиш, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрь кунидаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури ижросини таъминлаш борасида талайгина ишлар олиб борилмоқда.
1-сектор ҳудудида уюшмаган ёшлар ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида сектор ҳудудидаги уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг футбол тури бўйича “Қўштепа тумани 1-сектор раҳбари Кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди.
Тадбирни туман ҳокими И.Новиков очиб, Муҳтарам Президентимиз томонидан ёшлар ҳаётидаги энг долзарб масалалар, айниқса, уюшмаган ёшларни ҳаётда ўз ўрнини топиши учун шароит ва имконият яратиш, уларни касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш, ташаббусларини рағбатлантириш, авваламбор чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган кўп сонли ёшларнинг ўз иқтидор ва истеъдодини рўёбга чиқариш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун кенг шароитлар яратиш, уларни турли зарарли иллат ва ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш бўйича олиб бораётган одилона сиёсатига тўхталиб ўтди. Туман ҳокими ўтказилган мусобоқада муносиб қатнашганликлари учун барча жамоаларга ўз миннадорчилигини билдирди.
Мусобақа сўнгида ғолиб жамоаларга туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.