Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 81 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“МАҲАЛЛАБАЙ” ИШЛАШ ТИЗИМИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛМОҚДА

×

 2021-02-08 15:14:02    215

PDF юклаш
Чоп этиш



Президентимиз барча даражадаги раҳбарларга фаолияти давомида энг қуйи тизим – маҳалладаги аниқ ҳолатни ўрганишни муҳим вазифа сифатида белгилаб бераётгани бежиз эмас.

Бу юртимиздаги ҳар бир ҳудудни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш, маҳалланинг «ўсиш нуқта»ларини аниқлаш имконини беради. Шу асосда ҳар бир маҳалланинг ўзига хос ҳаёт тарзидан келиб чиқиб, ҳудудларни ривожлантириш дастурлари ва камбағалликни қисқартириш режалари ишлаб чиқилади.

Бугун "Маҳаллабай" ишлаш тизимида вилоятда, қолаверса туманимизда янги тажриба яратилмоқда. Камбағалликни қисқартириш, аҳолини даромад топишига кўмаклашиш чоралари кўрилмоқда.



Туман ҳокимлигининг мажлислар залида “Маҳаллабай” ишлаш тизимини йўлга қўйишни ташкил этиш тўғрисида” ўқув семинар ташкил этилди.

Тадбирда сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ташкилотлар раҳбарлари, тумандаги тижорат банклари филиаллари раҳбарлари ва маҳаллаларга бириктирилган масъул банк ходимлари иштирок этдилар.



Ўқув семинарда туман ҳокими И.Новиков ва вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ю.Хусаиновлар ҳам қатнашдилар.



Семинар давомида иштирокчиларга “Маҳаллабай” ишлаш тизимини жорий этишнинг мазмун-моҳияти ва кўзланган мақсадлари ҳақида тушунчалар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram