Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
СЕМИНАР-ТРЕНИНГДА “МАҲАЛЛАБАЙ” ИШЛАШ ТИЗИМИНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ ТУШУНТИРИЛМОҚДА
2021-02-06 13:59:44 180
Вилоятимизда “маҳаллабай” ишлаш тизимини ташкил этиш ҳамда маҳаллаларни иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш бўйича Давлат бошқаруви академияси томонидан қисқа муддатли семинар-тренинглар ўтказилмоқда.
Бугун Қўштепа туманида Давлат бошқарув академиясининг маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда ўринбосарлари учун «маҳалла раиси – ислоҳатчи» тамойили ва «маҳаллабай» ишлаш тизими бўйича ўқув семинари ташкил этилди. Тадбирда 51 та маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва уларнинг ўринбосарлари, сектор вакиллари ҳамда тумандаги иқтисодий комплекс вакиллари иштирок этмоқдалар.
Семинарда Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари – Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори Адҳам Бекмуродов ҳам иштирок этди.
Семинар-тренинг давомида маҳалла раислари ва уларнинг ўринбосарларига “маҳаллабай” ишлаш бўйича ташкил қилинаётган янги тизимнинг мазмун-моҳияти ва унда маҳалланинг ўрни ҳамда масъулияти тўғрисида батафсил тушунтириш ишлари амалга оширилди. Жумладан, маҳалланинг янгича тартибдаги ишлаш тизими таҳлил этилиб, “Маҳалла раиси – ислоҳотчи”лик функцияси қандай бўлиши кераклиги тўғрисида маълумот берилмоқда.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.