Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 105 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

АЛИШЕР НАВОИЙНИНГ ТАРИХИЙ АСАРЛАРИГА НАЗАР

×

 2021-02-04 15:22:14    4031

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳазрат Алишер Навоий қаламига мансуб тазкиравий хусусиятга эга бўлган тарихий асарлар “Тарихи анбиё ва ҳукамо” ва “Тарихи мулуки Ажам” ўзининг давлатчилик ва ҳукмдорликка оид фалсафий-ахлоқий, ижтимоий-сиёсий, таълимий-мафкуравий, тасаввуфона руҳдаги ғоялари билан қимматли адабий манбадир. Бу асарлар нафақат насримизнинг гўзал намунаси, балки бугунги кунда барпо этилаётган ва асосий мақсадимизга айланган эркин демократик жамият қуриш ғоясининг асосий мазмуни ва мағзи ҳисобланган миллий-маънавий қадриятлар сарчашмасидир. Шу фикрлар моҳияти юзасидан чиқарилган хулосаларда ўз аксини топди.

Шоир бу асарларда шоҳлар тасвирига ўзига хос тарзда ёндашган. Шоҳларнинг жамиятда тутган ўрнини уларнинг жангу жадаллари билан эмас, балки халқ ва миллат фаровонлиги учун қилган эзгу амаллари ва саховатли ишлари билан белгилаган, ана шу нуқтаи назардан улар “одил” ва “золим” шоҳлар сифатида баҳоланган. Муаллиф уларга ўз муносабатини билдириш жараёнида “одил ҳукмдор” ёки “одил шоҳ” назариясини ишлаб чиқади. Одил ҳукмдор фазилатларини, хислатларини орзуларига монанд ҳолда тасвирлайди.

Ўзбек бадиий насрида подшоҳлар зикри Навоий насрий-тарихий асарлари мисолида ўзига хос руҳ ва услубда мукаммал бадиий ифодасини топди, муаллиф идеалига мос мураккаб образлар тизими воситасида тасвирланди. Ҳукмдор, шоҳ образи орқали Навоий фалсафий-ахлоқий, ижтимоий-сиёсий тасаввур ва қарашларини, ғоявий-назарий мақсадларини ифодалади. Шу тариқа у жамиятдаги воқеа-ҳодисаларга муносабат билдириб, замонаси илмий-бадиий тафаккури хазинасини икки нодир асар билан бойитди.

 Ҳозирги кунда миллий мафкуранинг асосий ғоялари бевосита тарих ва адабиёт бутунлигида яратилган, ота-боболаримиздан бизга ёдгорлик бўлиб қолган бой маънавий меросимиздан озиқ олади, уларга таянади, уларга асосланиб ўзининг асосий қонуниятларини, тамойилларини ишлаб чиқади. Навоийнинг тилга олинган тарихий асарларига ана шу нуқтаи назардан ёндашиб мулоҳаза юритмоқ мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки бу асарлар нафақат ўзининг бадиий гўзаллиги, тил ва услубининг ўзига хослиги, тарихий воқеа-ҳодисалар, тарихий ҳукмдорлар ҳақида аниқ ёки афсонавий ривоятларга қоришиқ ҳолда маълумот бериши, балки уларнинг ўтмиши, тақдири ва қисматидан огоҳ этиши жиҳатидан ҳам аҳамиятлидир. Алишер Навоий насрий ижодининг йирик илмий ҳосиласи бўлган бу икки тарихий асар нафақат ҳозирги кунда, балки келажакда ҳам фан тараққиётини таъминловчи муҳим манба, ишончли дастур бўлиб қолади.

У.Холматов,

туман ҳокимининг маслаҳатчиси.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram