Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 635 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЭЗГУ ИШЛАР ҲАШАР ЙЎЛИ БИЛАН ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

×

 2021-02-04 11:40:16    184

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманлари қатори Қўштепа туманида ҳам ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги бўлиб ўтмоқда. Ойлик доирасида туманимиз марказидан тортиб қишлоқларгача, ишлаб чиқариш корхоналаридан тортиб далаларгача, маҳаллаларда, ижтимоий соҳа объектларида, корхона-ташкилотлар ва муассасаларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Туманимизда ўтказилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлигида маҳаллаларни ободонлаштириш, кўчаларни, ариқ ва зовурларни тозалаш, дарахтларни оқлаш ва буташ, хонадонлар олдига манзарали ва мевали кўчатлар ҳамда мавсумий гулларни экиш, шунингдек ҳар бир ҳудудда қабристонларни обод қилишдек эзгу ишлар ҳашар йўли билан олиб борилмоқда.

Ҳашарда иштирок этаётган Қўштепа тумани ободонлаштириш бошқармасининг 100 нафардан зиёд ишчи ходимлари айни дамларда Қўштепа-Ёзёвон-Марғилон катта йўлининг икки четидаги ариқ ва зовурларни тозалаб, мевали ва манзарали дарахтларга шакл бериш, оқлаш ишларини олиб бормоқдалар.

Ободонлаштириш ишларида “Деҳқон бозори” МЧЖ ишчи-ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқдалар.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram