Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЗАМОНАВИЙ СУҒОРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ
2021-02-03 10:57:32 442
Бутун дунёда бўлгани сингари серқуёш диёримизда ҳам сув муҳим аҳамиятга эга. Мавжуд сув ресурсларининг салмоқли қисми қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришга сарфланиши эътиборга олинса, бу беминнат неъматдан тежаб-тергаб фойдаланиш долзарб масала саналади. Шу мақсадда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сув тежовчи технологиялар жорий этилса, ҳосилдорлик кўтарилиши билан бирга, сувни тежаш имконияти ҳам юзага келади.
Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда ҳосилдорликни ошириш, сувни тежаш мақсадида Қўштепа туманидаги "FERGANA GLOBAL TEXTILE" МЧЖ томонидан дунёдаги етакчи компаниялардан бири “Netafim” компанияси билан ҳамкорликда автоматик тарзда томчилатиб суғориш технологияси жорий қилинмоқда.
Лойиҳадаги сув ҳовузи 162х42 метр узунликда бўлиб, 17000 м³ сув сиғимини ўз ичига олади. Ҳовузни сув билан таъминлаш мақсадида 2 та тик қудуқ (скважина) қуриб битказилган. Тежамкор усулдаги бу технология билан 200 гектар экин майдони томчилатиб суғорилади.
Тежамкор усулдаги бу технологиянинг афзалликлари жуда кўп. Қурилма қишлоқ хўжалик экинларини суғоришда сув тақчиллигини олдини олади. Мутахасисларнинг ҳисоб китобига кўра бу технология асосида суғориш анъанавий усулларга кўра икки марта сувни тежайди.
Қизғин иш жараёнининг устидан чиқдик. Бу ерлар Қўштепанинг чўл ҳудуди ҳисобланади. Ясатиниб ётган қум барханлари орасида иш қизғин суратда давом этмоқда.
Ишчилар ободонлаштириш ишларида ҳам фаол қатнашмоқдалар. Ариқ ва зовурлар тозаланиб, дарахтларни оқлаш ва буташ ишлари ҳашар йўли билан олиб борилмоқда.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.