Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
АҲИЛ ВА МУСТАҲКАМ ОИЛА — ЖАМИЯТ ТАЯНЧИ
2021-02-01 11:15:15 267
Қўштепа туманидаги “Ёшлар марказида” туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг ташаббуси билан никоҳ қуриш арафасида бўлган ёшлар ва ибратли оила вакиллари иштирокида “Аҳил оила куни” табири бўлиб ўтди. Тадбирни туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Б.Мўминова олиб борди.
Шунингдек, табирда туман бош имом хатиби ёрдамчиси А.Орифхўжаев, туман бош отинойиси М.Ўрмонова, Йўлдошобод ва Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғинларининг расмий отинойилари, туман тиббиёт бирлашмаси Саломатлик маркази раҳбари А.Сиддиқовлар иштирок этишди.
Тадбир давомида аҳил ва мустаҳкам оила — жамият таянчи эканлиги, ислом динида оила ва никоҳ масалалари ва тиббиёт йўналишида маслаҳатлар берилиб, иштирокчиларнинг ҳаётий тажрибаларидан панду насихатлар қилинди. Очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбирда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.