Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 620 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПАЛИК ЁШЛАР – ИЖОД МАКТАБИДА

×

 2021-01-30 09:48:20    152

PDF юклаш
Чоп этиш


Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида 2021 йилнинг 19 январ куни “Маънавий  - маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борда давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш”  масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги вазифа ва топшириқлар ижросини бажариш мақсадида, Қўштепа тумани ҳокимлиги ташаббуси билан туман Халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактабларидан иқтидорли 20 нафар ўқувчилар жорий йилнинг
29 январ куни Марғилон шаҳрида жойлашган Эркин Воҳидов ижод мактабига ташриф буюрдилар. Ташриф давомида ўқувчилар Эркин Вохидов музейида бўлиб,  у ердаги бой, маънавий мерос билан яқиндан танишдилар. Ташриф давомида ўқувчи-ёшлар Эркин Воҳидов номидаги ижод мактабида ташкил этилган маҳорат дарсларида иштирок этдилар.

Маҳорат дарсларида Ўзбекистон халқ шоираси Энахон Сиддиқованинг ҳам иштироки адабий муҳитга ўзгача бир шукуҳ берди.

Ёшларимизни замонамиз қаҳрамонлари, бой маънавий меросимизни ўрганишга катта ҳисса қўшган бугунги ташриф ҳамда адабий учрашув қизғин савол-жавоб ва баҳс мунозараларга бой, кўтаринки кайфиятда ўтказилди.

У.Холматов,

туман ҳокимининг маслаҳатчиси.