Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 21 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

×

 2021-01-20 16:06:56    174

PDF юклаш
Чоп этиш


Ижтимоий тармоқлар орқали “Фарғона вилояти Қўштепа туманидан ёзяпмиз. Чироқ 10-12 соатлаб ўчяпти. Фонар ёқиб ўтирибмиз. Ишонч рақамига қўнғироқ қилиб тушолмаймиз...” – дея шикоят қилинган.

Ушбу мурожаатга туман Электр таъминоти корхонаси мутасаддилари қуйидагича жавоб беради:

Қўштепа туманида асосан Л.Очисная 110 кВ узатмасидан таъминланувчи Шомирза, Шаҳартепа, Деҳқонобод, Лойсон, Пахтакор, Гармдон, Борот, Янгиариқ, Солижонобод, Лангар, Шодлик, Қоракалтак маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудуларида электр таъминотида узилишлар кўплаб юз берди. Сабаби Л.Очисная 110 кВ узатмаси юкламани автоматик чеклаш қурилмаси тизимига уланган.

10 январ куни туман ҳокимининг тумандаги аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари электр таъминотидаги узилишларни тартибга солиш бўйича "Фарғона ХЭТК"  АЖ раҳбариятига билдирган мурожаатидан сўнг "Фарғона  ХЭТК" АЖ бош директори ва техник масалалар бўйича директори туман ҳокимлигига ташриф буюрдилар. Улар туманимиздаги вазиятни ўрганиб, мурожаатни ижобий хал этилишини билдиришди.

Жорий йил 11 январ куни "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ томонидан Л.Очисная 110 кВ узатмаси юкламани автоматик чеклаш ҳимояси тизимидан чиқарилди ва шу кундан бошлаб, белгиланган соатлар (3-5 соат)да чеклаш ишлари олиб борилмокда.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.