Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 677 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТАЙИНЛОВ

×

 2021-01-18 12:03:57    130

PDF юклаш
Чоп этиш


ҚЎШТЕПА ТУМАНИ ҲОКИМИГА БИРИНЧИ ЎРИНБОСАР ТАЙИНЛАНДИ

Юнусов Ахроржон Абдинабиевич 2021 йил 16 январ кунидан Қўштепа тумани ҳокимининг Молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ахроржон Юнусов 1985 йили Фарғона вилояти Қува туманида туғилган. 2007 йили Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2008 йилда Ўзбекистон ғўза селекцияси ва уруғчилик илмий тадқиқотлар институти иқтисодчиси лавозимида бошлаган. Меҳнат фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси  Давлат статистика қўмитасининг қишлоқ хўжалиги ва экология статистикаси ахборотларини тайёрлаш бўлими етакчи иқтисодчиси, Фарғона вилояти статистика бошқармаси статистика фаолиятини ташкил этиш ва йиғма-ахборот ишлари бўлими бошлиғи, “Ўзбекинвест” Фарғона вилоят филиали умумий қалтисликларни суғурталаш департаменти менежери, Фарғона вилояти ҳокимлигининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармаси йиғма бўлими бош мутахассиси, Фарғона вилояти Иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармаси макроиқтисодий кўрсаткичлар ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш комплекс дастурлари йиғма бўлими бош мутахассиси, Фарғона вилояти Инвестициялар бўйича бош бошқармаси Саноатни ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларини шакллантириш ва амалга оширилиши мониторинги бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган.

У тайинловга қадар Фарғона вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармасининг Ҳудудларни ривожлантириш лойиҳаларини шакллантириш ва амалга оширилиши мониторинги йиғма бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Оилали, турмуш  ўртоғи – Фарғона шаҳар 4-умумтаълим мактаби ўқитувчиси, икки нафар фарзанди бор.