Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲОКИМ ҚАБУЛИДА МУРОЖААТЛАР ЕЧИМИГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛДИ
2021-01-12 16:11:20 192
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонасида Қўштепа тумани ҳокими И.Новиковнинг навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.
Унда ҳоким ўринбосарлари, туман Халқ қабулхонаси мудири Р.Абдуллаев ҳамда алоқадор идора ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.
Қабулда жами 70 нафардан зиёд фуқаролар ўз муаммолари билан қатнашди. Фуқаролар томонидан болалар пули ва моддий ёрдам ажратиш, иш билан таъминлаш, электр ва сув таъминоти, банк, соғлиқни сақлаш, тадбиркорлик, кадастр билан боғлиқ ва шу каби бошқа масалалар бўйича муаммолар айтилди.
Туман ҳокими томонидан муаммолар бирма бир тингланди ва ечимига эътибор қаратилди. Аксарият мурожаатлар шу ернинг ўзидаёқ тегишли ташкилотларга ижро учун йўналтирилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.