Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
СЕРТИФИКАТ ТОПШИРИЛДИ
2020-12-31 13:24:58 248
Жорий йилнинг 30 декабрь куни Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилоят филиалида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академиясининг масофавий малака ошириш курслари натижалари бўйича вилоят ҳамда туман ва шаҳар маҳаллий ҳокимлик органларининг Ташкилий-назорат гуруҳлари раҳбарларига сертификат топшириш тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда агентлик филиали раҳбари С.Исломов вилоятимиздаги шаҳар ва туман Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбарларига сертификатларни топширди.
Ушбу тадбирда Қўштепа тумани Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Ғолибжон Мадаминов ҳам иштирок этиб, агентлик филиали раҳбари С.Исломовдан сертификатни қабул қилиб олди.
Тадбир давомида С.Исломов барчани яқинлашиб келаётган янги “2021 йил - Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” билан қутлаб, ўзининг самимий тилакларини билдирди.
Шунингдек, 2021 йилда олдинда турган устувор вазифалар, Ёшларни қўллаб-қувватлаш, давлат хизматига очиқ танловлар, давлат хизматчиларини малакасини ошириш ва бошқа бир қатор муҳим масалалар юзасидан келишиб олинди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.