Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2020-12-23 11:30:19 193
Жорий йил 20 декабр куни “Фарғона | Kun.uz” сайтида «Кўчамизга столба ўрнатилмаган. Электр токини ўзимиз томма-том тортиб келганмиз»... сарлавҳаси остида танқидий мурожаат чоп этилган эди.
Ушбу мурожаатда: – «Ассалому алайкум, Kun.uz ходимлари. Қўштепа тумани, «Шакар» МФЙдан мурожаат йўлламоқдамиз.
Бизнинг кўчада 12 йилдан буён симёғоч йўқ. Маҳалла аҳли ҳашар йўли билан электр токини томма-том тортиб олиб келганмиз. Қишлоғимиздаги мавжуд муаммони ТЭТ ходимлари ва ҳатто сектор раҳбарлари ҳам билишади. Лекин негадир амалий натижа йўқ» – дея шикоят қилинган.
Қўштепа тумани, Шакар маҳалла фуқаролар йиғинидан йўлланган ушбу мурожаат туман ҳокимлиги ва шу соҳага дахлдор мутахассислар томонидан, жойига борган ҳолда ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш жараёнида Шакар маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Янгичекларда маҳалла аҳли ҳашар йўли билан электр токини томма-том тортиб олиб келганликлари аниқланди.
Янгичекларда аниқланган ушбу камчиликлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги “2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини модернизация қилиш ва янги қурилиш дастури тўғрисида”ги ПҚ-2661-сонли қарорига асосан, “Фарғона ХЭТК” АЖнинг давлат дастурига киритилиб, белгиланган тартибда бартараф этиш ишлари амалга оширилиши мурожаатчиларга тушунтирилганлигини маълум қиламиз.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.