Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТАДБИРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
2020-12-23 09:05:11 240
Ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш, маънавиятини юксалтириш, улар онгида ёт ғояларга қарши имунитет ҳосил қилиш, турли ҳил оқимларга кириб қолишларини олдини олиш, бугунги кундаги энг долзарб масалалардан биридир. Қўштепа туманида ҳам бу борада тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Қўштепа тумани ХТБга қарашли 23-умумий ўрта таълим мактабида ёшларни турли ҳил оқимларга кириб қолишларини олдини олиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ўқувчи-ёшларнинг маънавиятини янада юксалтириш, ўқишга ва илм олишга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида тарғибот тадбири ташкил этилди.
Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази Қўштепа тумани бўлинмаси раҳбари Н.Отабеков, туман “Ахборот кутубхона маркази” ахборот коммуникация технологиялари ва рақамлаштириш хизмати раҳбари О.Эсоналиев, мактаб жамоаси ва ўқувчилар иштирок этдилар.
Ушбу тадбир очиқ мулоқот тарзида олиб борилди ва ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга тегишлича жавоб олдилар.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.