Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ДЕПУТАТ БИЛАН УЧРАШУВ
2020-12-18 17:25:29 219
Қўштепа туманидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган депутат Ш.Рахимов иштирокидаги учрашув бугун Қийқи маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Ёшлар марказида бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ш.Рахимов, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг масъуллари, сиёсий партиялар раҳбарлари, туман кенгаши депутатлари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари ҳамда маҳалла вакиллари иштирок этишди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ш.Рахимов тадбир иштирокчиларига айни кунларда мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширлаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган янги қонунлар ва уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида гапириб берди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбир давомида фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволлар ҳамда маҳалла ҳудудидаги мавжуд муаммолар билан депутатга мурожаат этдилар. Аҳоли томонидан билдирилган мурожаат ва таклифлар тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар ҳамда депутатлар томонидан назоратга олинди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.