Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
СОВҒАЛАР ТЎПЛАМИ ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАН БОЛАЖОНЛАРГА ТОПШИРИЛДИ
2020-12-04 20:35:51 209
Қўштепа туманида «3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни» кенг нишонланди. Жойларда бир қатор тадбирлар амалга оширилиб, имконияти чекланган, ўзгалар ёрдамига муҳтож ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳолида хабар олинди.
Жумладан, туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарлари куни кеча туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 14-кўп тармоқли ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим ташкилотига ташриф буюриб, Президентимизнинг совғалар тўпламини имконияти чекланган болажонларга топширдилар. Ташкилотга телевизор ва 20 номдаги ривожлантирувчи ўйинчоқлар тўплами тақдим этилди. Давлатимиз раҳбарининг бундай ғамхўрликлари болажонларга олам-олам қувонч хадя этди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.