Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА
2020-11-14 18:32:19 208
Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун Қизилариқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 1-умумтаълим мактабида “Янги Ўзбекистон янгича дунё қараш” шиори остида ўтказилган тарғибот тадбирида иштирок этди. Туман раҳбари давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган одилона сиёсат ҳамда юртимизда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари юзасидан кенг жамоатчиликка маъруза қилди.
Шунингдек, туман ҳокими 1-сектор штабида “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га рўйхатга олиш юзасидан сектор ҳудудида олиб борилаётган хатлов жараёнлари билан ҳам танишди. Хатлов жараёнини белгиланган муддатда якунлаш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
Сармозор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган саноат корхоналари ва Солижонобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида янги ишга туширилган қуёнчилик корпорацияси фаолиятлари билан танишган туман ҳокими, тадбиркорларга фаолиятларини кенгайтириш, бўш турган жойлардан самарали фойдаланиш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш юзасидан тегишли таклифларини берди.
Туман ҳокими Дўрмон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Келачи буво” қабиристонида амалга оширилаётган қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари билан танишди. Мутасадди раҳбарларга қурилиш ишларини сифатли якунлаш ҳамда ҳудуд ободонлигини таъминлаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Шунингдек, туман “Техмашсервис” масъулияти чекланган жамиятида бўлиб, қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш ишларини тизимли ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.