Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ХАТЛОВ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛДИ
2020-11-11 16:11:22 381
Туман ҳокимлигининг ташаббуси билан туман Статистика бўлими, туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жорий йил 15 октябрда ўтказилган "Кадастр соҳасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги видеоселекторида берилган топшириқлар ижроси юзасидан, тумандаги "Файз" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида хатлов ишлари амалга оширилди. Хатлов жараёнида маҳалла ҳудудидаги барча географик объектлар, кўчалар, пешлавҳалар ҳамда хонадонларга ўрнатилган тартиб рақамлари ўрганилди.
“Файз” маҳалла фуқаролар йиғинида 5 та кўча мавжуд бўлиб, мазкур кўчалар туман ҳокимининг тегишли қарорлари билан тасдиқланган. Кўча номлари ёзилган пешлавҳалар хонадонлар пештоқига ўрнатилган. Хонадонлар тўлиқ тартиб рақамлар билан таъминланган.
Бундай ўрганишлар аҳолини рўйхатга олиш ишларида, маҳаллалардаги хонадонларни аниқ бир давлат реестрига киритишда, ягона миллий реестрда аниқ бир маълумотларни сақлаш учун хизмат қилади.
У.Холматов,
туман ҳокимининг маслаҳатчиси.