Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 152 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ҚЎШТЕПА ТУМАНИ ҲОКИМИ И.НОВИКОВНИНГ БАЙРАМ ТАБРИГИ

×

 2020-11-07 10:08:50    213

PDF юклаш
Чоп этиш


Ассалому алайкум, қадрли шифокорлар ва тиббиёт соҳасининг фидойилари!

Азалдан ўзининг билими, истеъдод ва маҳорати, кўз нури ва бутун борлиғини инсонлар саломатлигини сақлашдек заҳматли ва эзгу ишга бағишлаган Сиздек саҳоватли касб эгаларини “Тиббиёт ходимлари куни” – касб байрамингиз муносабати билан чин дилдан самимий муборакбод этишга ижозат бергайсизлар.

Инсоният пайдо бўлибдики, дардга чалинганда, хасталик хуружларида, аввало Сиз азизлардан нажот кутадилар, дардларига даво истайдилар.

Инсонлар ўзларига ҳам, яқинларига ҳам Яратгандан биринчи тилаклари соғлик бўлиб, ўзаро дуч келишганда ҳам дастлаб соғлик сўралади.

Шифокор касби шарафли, меҳнати эса улуғдир! Сиз каби жонкуяр шифокорлар меҳнати ила инсонларнинг ҳаёти асралади, саломатлиги мустаҳкамланади.

Қадрли шифокорлар, ҳурматли тиббиёт ходимлари!

Касбингизда шараф ва масъулият бирдек эканлиги боис жамият ҳаётидаги беқиёс ўрнингизни эътироф этган ҳолда Сиз азизларни “Тиббиёт ходимлари куни” байрами билан яна бир бор муборакбод этиб, меҳнат жамоаларингиз ва хонадонларингизга тинчлик-тотувлик, дастурхонингизга қут-барака, саломатлик йўлидаги машаққатли фаолиятингизда куч ва шижоат тилайман.

Ҳурматингиз доим баланд, соғлигингиз ҳамиша мустаҳкам бўлсин! Касб байрамингиз муборак бўлсин азиз шифокорлар!