Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ХОМИЙЛИК ЁРДАМИ КЎРСАТИЛДИ
2020-10-27 22:14:41 243
Бугун туман ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков, туман прокурори, 2-сектор раҳбари М.Шомуродов ва Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси туман кенгашининг масъул ходимлари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, тадбиркор М.Эралиевлар “Катта Болтакўл” маҳалла фуқаролар йиғини Ёшлик кўчаси, 44-уйда яшовчи М.Тилаволдиевнинг хонадонида бўлдилар. Мия саратони билан касалланиб, бир неча ойдан буён оғир аҳволда ётган бемор, 1998-йилда туғилган Исломбек Тилаволдиевнинг холидан хабар олишиб, унинг даволаниши учун 7 миллион 700 минг сўм хомийлик ёрдамини топширдилар.
Шунингдек, “Ватан” маҳалла фуқаролар йиғини, Катта Болтакўл кўчаси, 52 уйда яшовчи, маҳалла “Темир дафтарига” киритилган Ё.Мамарасуловнинг хонадонида ҳам бўлишди. Ушбу оиланинг фарзанди Т.Нишоновнинг никоҳ тўйи муносабати билан 1 миллион 500 минг сўм ҳомийлик ёрдами кўрсатилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.