Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА...
2020-10-09 19:40:51 239
Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиковнинг бугунги иш режасига кўра, Ғиштмон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Темир дафтар”га киритилган 16 та хонадонда истиқомат қилаётган аҳоли билан суҳбат ўтказилди. Уларга яратиб берилаётган шарт-шароитлар ўрганилиб, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази орқали қуриб берилган иссиқхоналар ҳамда етказиб берилган наслли қуёнлар аҳволи, кредит орқали етказиб берилган парранда, қўй ҳамда тикув машиналаридан самарали фойдаланиш бўйича мониторинг ўтказилди.
Шунингдек, туман ҳокими И.Новиков Ғиштмон маҳалласидаги 14-умумтаълим мактабидаги ўқув жараёнларини мониторинг қилиш ва мактабда куз-қишга тайёргарлик ишларини ўрганиш мақсадида ушбу муассасада бўлди.
Мактабдаги куз-қишга тайёргарлик ишларини, пандемия даврида ўқувчиларга яратилган шароитларни кўздан кечирди.
Бугунги кунда умумтаълим мактабига куз-қиш учун 50 тонна кўмир маҳсулотларини захира қилиш белгиланган бўлиб, жорий йилнинг 15 октябрь кунига қадар тўлиқ захира қилинган. Иситиш тизимида муаммолар мавжуд эмас.
И.Новиков 14-умумтаълим мактабида анъанавий тарзда ўқишни давом эттираётган 11-синф ўқувчиларининг дарс жараёнлари билан яқиндан танишди. Ўқувчилар билан самимий суҳбатлашиб, уларни келажакда ким бўлишлари ва бўш вақтларини қандай ўтказаётганликлари билан қизиқди.
Шундан сўнг, И.Новиков туман Мактабгача таълим бўлимига қарашли 28-сонли мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, куз-қишга тайёргарлик бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Ушбу 28-сонли мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчиларни қамраб олиш қуввати 110 нафарни ташкил этади. Муассасада иситиш тизимида муаммолар мавжуд эмас. Ташкилотга куз-қиш учун 43 тонна кўмир маҳсулотларини захира қилиш белгиланган бўлиб, жорий йилнинг 15 октябр кунига қадар тўлиқ захира қилинишини таъминлаш бўйича белгиланган тартибда чоралар кўрилди.
Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Ғиштмон қишлоқ врачлик пунктида бўлган И.Новиков аҳоли саломатлигини таъминлаш борасида яратилган шарт-шароитлар, ижтимоий дорихона фаолити ҳамда муассасада куз-қишга тайёргарлик бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Ушбу қишлоқ врачлик пунктида куз-қишга тайёргарлик кўрилиб, 7.5 тонна кўмир маҳсулотлари захираси ташкил этилган. Иситиш тизимида муаммолар мавжуд эмас. Муассасада ташкил этилган ижтимоий дорихонада дори-дармон воситалари арзонлаштирилган нархларда етказиб берилмоқда.
Шунингдек, туман ҳокими И.Новиковнинг Ғиштмон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Ғиштмон” маданият марказида ҳоким ўринбосарлари ва бир қатор идоралар раҳбарлари иштирокида сайёр қабули ҳам ўтказилди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган мазкур қабулда асосан фуқароларни қийнаётган масалаларга ечим топиш, аҳолининг давлат, жамиятга бўлган ишончини оширишга асосий эътибор қаратилди.
Ўтказилган сайёр қабулда, 9 нафар аҳоли вакиллари турли соҳадаги масалалар билан иштирок этишди. Сайёр қабулда кўтарилган масалаларнинг 3 тасига асосли тушунтиришлар берилди. 6 та мурожаат ўрганиб ижобий ҳал этиш учун муддатлар белгиланиб, масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Сайёр қабулдан сўнг туман ҳокими И.Новиков Ғиштмон маданият марказида куз-қишга тайёргарлик ишлари билан ҳам танишди.
Карантин даврида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ва нархни барқарор ушлаб туриш бугунги кундаги энг долзарб масалалардан бири бўлиб турибди. Шу мақсадда И.Новиков Ғиштмон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида нарх-наволарни ўрганиш мақсадида, савдо дўконларида ҳам бўлди.
Сотувчи ва харидорлар билан карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш, фуқаролар ўртасидаги оралиқ масофани сақлаш, савдо маданиятига амал қилиш юзасидан мулоқот қилди.
Шунингдек, сотувчиларга асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-наволарини асоссиз ошириш ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан кўрсатмалар берилди.
Қўштепа туман 1-сектор штаби.