Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУМАН ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР ШИФОХОНАСИ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАХТМИ?
2020-10-03 16:23:12 867
Қўштепа туманидаги юқумли касалликлар шифохонасида бугунги кунда “СОVID-19” касаллигига гумон қилинаётган ва ушбу касаллик билан оғриган беморлар даволанмоқда.
Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Илёсбек Новиков ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарлари биргаликда мазкур шифохонада бўлиб, беморлар ва шифокорлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда куз-қиш мавсумига қай даражада тайёр эканлиги билан яқиндан танишдилар.
Бугунги кунда шифохонада электр энергияси тармоқлари, сув ва канализация тизимлари куз-қиш мавсумига тахт холатга келтирилган. Шунингдек, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида шифохонанинг 150 метр кириш қисмига асфальт ётқизилди.
Беморларга мўлжалланган қўшимча ўрин-жойлар яратилиб, уларнинг даволаниши учун қулай шарт-шароитлар яратилди. Жумладан, сунъий нафас олиш ускуналари 60 донадан 100 тага етказилиб, қўшимча 30 та кислород балонлари олиб келинди.
Шунингдек, туман ҳокими коронавирус касаллигини даволаш учун беморларга яратилган заҳира жойларни ҳам бориб кўрди. Бундан ташқари туман халқ таълими бўлимига қарашли 1-2 ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабларининг спорт заллари хона-хоналарга бўлиниб, жами 300 та ўрин-жой хозирланган. Ҳар бир хонага каравот, санитария эҳтиёж хонаси, тиббий жиҳозлар ўрнатилган.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати