Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Навбатдаги қабул ташкил этилди
2020-09-29 16:32:45 221
Ҳар бир мурожаат - эътиборда!
Ҳафтанинг ҳар сешанба куни Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонасида фуқаролар қабули ўтказиб келинмоқда.
Карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда ўтказилган бугунги қабулда ҳам туман ҳокими И.Новиков фуқароларнинг мурожаатларини бирма-бир тинглади. Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда уй-жой, моддий ёрдам, банк, бандлик, тадбиркорлик, кадастр билан боғлиқ ва шу каби бошқа масалаларга оид 25 дан зиёд мурожаатлар кўриб чиқилди.
Барча мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, ечими осон бўлган мурожаатлар жойида ҳал этилди ва айрим мурожаатлар ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар билан қониқтирилди. Муддат талаб этилувчи мурожаатлар эса ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, назоратга олинди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати