Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
АЁЛ ДОИМ ЭЪТИБОР-ЭЪЗОЗДА
2020-09-13 00:55:52 239
Қўштепа туманида "Темир дафтар"га киритилган оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, даромад топишларига кўмаклашиш, яшаш шароитини яхшилашга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Айниқса, пандемия даврида кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга тиббий ва моддий ёрдамлар кўрсатилиб, ишга жойлаштириш борасида ҳам самарали ишлар олиб борилмоқда. Кўплаб оилаларга имтиёзли кредитлар ажратилмоқда. Айниқса, кам таъминланган хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга, уларнинг бандлигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ана шундай эзгу ишларнинг давоми сифатида, 1-сектор ҳудудидаги аёлларнинг муаммолари ўрганилиб, уларни бартараф этиш мақсадида туман ҳокими, 1-сектор раҳбари И.В.Новиковнинг ташаббуси билан сектор штаби "Темир дафтари"га киритилган 8 нафар аёллар хонадонига имтиёзли кредит асосида тикув машиналари етказиб берилди.
Бу хайрли ишларни амалга оширишдан мақсад, сектор штаби "Темир дафтари"га киритилган оилаларни тадбиркорликка йўналтириш орқали уларни камбағалликдан чиқариш ва бандлигини таъминлашдир.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати