Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Қўштепада «Бўш иш ўринлари» меҳнат ярмаркаси ўтказилди (фото)
2020-09-11 20:12:09 329
Қўштепа туман прокурори, 2-сектор раҳбари М.Шомуродовнинг ташаббуси билан жорий йилнинг 11 сентябрь куни сектор ҳудудида “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Ярмаркани ўтказишда Қўштепа туман ҳокимлиги, туман бандликка кўмаклашиш маркази, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими ҳамкорлик қилдилар.
Меҳнат ярмаркасида тумандаги 71 дан ортиқ корхона ва муассасалар ҳамда тадбиркорлик субъектлари 243 та бўш иш ўринлари билан қатнашди. Меҳнат ярмаркасида 170 дан ортиқ ишсиз фуқаролар иштирок этиб, 100 нафарининг бандилиги таъминланди.
Жумладан, туман прокурори М.Шомуродовнинг ташаббуси билан тумандаги 51 та умумтаълим мактабларининг ҳар бирига 1 тадан ҳамшира ёрдамчиси вазифаси ажратилиб, 51 та хотин-қизлар мавсумий ишга қабул қилинди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.