Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 43 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲУРМАТЛИ ҚЎШТЕПА ТУМАНИ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ!

×

 2020-08-05 17:17:48    1311

PDF юклаш
Чоп этиш


Маълумки, мамлакатимизда эпидемиологик вазият кескинлашгани сабабли Республика махсус комиссияси қарори бўйича карантин чоралари 15 август кунигача узайтирилди.   

Албатта, белгиланган 10 кун мобайнида коммунал хизматларга, хусусан, қарздорлик йиғилиб қолмаслиги учун фойдаланилган электр энергиясига тўловларни амалга ошириш эҳтиёжи бўлади.

“Фарғона Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Қўштепа тумани электр таъминоти корхонаси ўзингиз ва яқинларингизнинг соғлиғига бефарқ бўлмаган ҳолда, фойдаланилган электр энергияси учун тўловларни туман электр таъминоти корхонасига ташриф буюрмасдан мамлакатимизда мавжуд барча тўлов тизимлари (U-Pay, Click, Payme, Paynet) ҳамда банкларнинг мобил иловалари орқали уйдан чиқмасдан туриб амалга оширишлари мумкинлигини яна бир бор эслатиб ўтади.

“Фарғона Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Қўштепа тумани электр таъминоти корхонаси.