Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 18 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПА ТУМАН ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР БЎЛИМИ ОГОҲЛАНТИРАДИ!

×

 2020-06-03 14:29:06    211

PDF юклаш
Чоп этиш


ЧЎМИЛИШ ҲУДУДЛАРИДА ДАМ ОЛУВЧИЛАРГА

ЭСЛАТМА

Қуёшли, шамолсиз ҳавода чўмилинг, ҳаво ҳарорати +22-25 даража бўлиши лозим. Сув ҳарорати +22 даражадан паст бўлса, чўмилиш маън этилади.

Чарчаган бўлсангиз, офтобда ортиқча қизиб кетган бўлсангиз, овқатланмаган бўлсангиз, ўзингизни ёмон ҳис қилсангиз, спиртли ичимлик истеъмол қилган бўлсангиз, чўмилмаганингиз мақул. 

Томир тортишганда: Қўл бармоқларида панжаларингизни тезда мушт қилиб қисинг, қўлингизни ён томонга кескин улоқтиргандай ҳаракатлантириб, муштингизни очиб юборинг.

Болдир ва сон мушаклари тортишганда игнатугма ёки нинани, тортишиб турган мушакка санчинг.

Қатиъян ман этилади: тошли ва нотаниш жойларда шўнғиш, сув иншоотлари ёнида чўмилиш, дарахтлардан ва юқори электр кучланиш симлари ўтган таянчларидан шўнғиш;

-кўприклар, тўғонлар, қайиқлар ва катерлардан сувга сакраш;

-ўтиб кетаётган катерлар ва қайиқлар ёнига сузиб бориш;

тақиқланган жойларда чўмилиш;

-чеклаш белгисидан сузиб ўтиш;

-чўмилаётган болаларни назоратсиз қолдириш.

Ж. ЖЎРАБОЕВ,

Қўштепа тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғининг ўринбосари.